http://uza.uz/upload/iblock/839/yangi_kitob_sevgim_mening_andu_im_mening.jpg

ЯНГИ КИТОБ: “Севгим менинг, андуҳим менинг”

“Mashhur-press”ʼ нашриёти таниқли актриса Дилором Каримованинг “Севгим менинг, андуҳим менинг” китобини нашрдан чиқарди.

Ушбу китобдан киносценарийлар ва “Театр” эссеси ўрин олган бўлиб, ҳар бир қисса ўзига хос мавзули. Андуҳли бўл¬са-¬да, икки тақдирни безаб, яшнатиб турган севги тарихи, фарзанди қалбига зарра қувонч, умрига умр қўшиш учун жони ҳалак она образи китобхонни таъсирлантиради. Умр шомида икки бахтсизнинг бир-бирига меҳр қўйиш воқеалари кўнгилда ҳамдардлик билан ўқилади.

Эсседа эса театр оламининг жозибали ҳаёти ортидаги зиддиятли, мураккаб воқеалар бир актёр тақдири орқали ёритилади. Хусусан, XX аср сўнггида мамлакатимизнинг асосий театрлари бошига тушган оғриқли йўқотишлар борича ва холис таҳлил этилади.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png