http://uza.uz/upload/iblock/518/far_onalik_tadbirkor_onlayn_nkm_pul_topshirishda_b_ladigan_o.jpg

Фарғоналик тадбиркор: онлайн-НКМ пул топширишда бўладиган ортиқча оворагарчиликларни олди олади

Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали солиқ тўловчилар билан мулоқотни шаффофлик ва ўзаро ҳамкорлик тамойиллари асосида йўлга қўймоқда. Шу муносабат билан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машинасидан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам онлайн-НКМдан фойдаланишга катта қизиқиш билдирилиб, мурожаатчилар сони ортмоқда. Айни пайтда онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланиш учун 2700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузилган. Шунингдек, 600 дан зиёд хўжалик юритувчи субъектлар онлайн назорат касса машиналари хизматидан фойдаланмоқда.
–Биз дорихонамизда жорий йил бошидан буён онлайн-назорат касса машинаси хизматидан фойдаланиб келяпмиз, – дейди Фарғона шаҳридаги "Toshloq universal trade" масъулияти чекланган жамияти дорихонаси савдо бўлими бошлиғи Ҳабибулло Тожибоев. – Ушбу қурилманинг бизга яратган энг катта қулайлиги шундаки, биз энди ҳар куни нақд пул тушумини инкассация қилмаймиз, балки, ўзимиз белгилаб олган ҳафта кунларида топширмоқдамиз. Ушбу жараён пул топширишда бўладиган ортиқча оворагарчиликларни олдини оляпти, десам хато бўлмайди. Бундан ташқари, биз аввалгидек назорат-касса дафтарини юритмаяпмиз, иш куни охирида ҳар бир назорат касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш каби мажбуриятларни бажармаяпмиз.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, нақд пул тушумига эга бўлган барча тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январга қадар онлайн назорат-касса машинаси ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтади.
Онлайн назорат-касса машиналарини қўллаш тизими савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ушбу соҳадаги пул айланмаси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга ёрдам беради.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png