Эрон қизил моши иккинчи экин сифатида экилади
Наманган вилояти Уйчи туманида Жанубий Кореянинг “Yeongin” компанияси вакиллари томонидан иккинчи экин сифатида кластер усулида Эрон қизил мошини етиштириш ва етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаб хорижга экспорт қилиш лойиҳаси тақдим этилди.
Бир миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳага кўра 5 минг гектар майдонда 15 минг тонна қизил мош етиштириш ва уни қайта ишлаб 100 фоиз маҳсулот Корея, Хитой ва Японияга экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Уйчи туманида иккинчи экин учун инвесторлар томонидан сўралган миқдорда бўш ер майдонлари мавжуд эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳага Чортоқ, Учқўрғон ва Наманган туманларини ҳам жалб этиш бўйича кўрсатма берилди.