http://uza.uz/upload/iblock/3e4/dolzarb_savolga_ani_zhavob_ispanlar_koronavirusni_davolash_u.jpg

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: испанлар коронавирусни даволаш усулини топдими?

САВОЛ: коронавирус вакцинасини америкаликлар, хитойликлар, россияликлар топгани ҳақида эшитяпмиз. Шу билан бирга испанияликлар даволаш усулини топишди, деган маълумотларга дуч келаяпмиз. Бу нечоғлик тўғри?
Бу саволга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков жавоб берди:
– Ҳақиқатдан ҳам коронавирусга қарши вакцинани америкаликлар, хитойликлар, россияликлар топгани ҳақида ОАВ орқали хабар топяпмиз. Вакцина яратилади, албатта. Аммо бунинг учун учун вақт керак. Агар ҳозир бутун дунё бирлашиб бор имкониятларни коронавирус учун вакцинани яратишга сарфласа ҳам керакли миқдордаги дозани ишлаб чиқаришга 1,5-2 йил керак. Яъни бу узоқ жараён.
Испанияликларнинг даволаш усулида гепарин препаратини коронавирусга чалинган беморга касаллик симптомлари пайдо бўлиши билан 48 соат оралиғида юборилса яхши натижа бериши айтилган. Бироқ гепариннинг камчилиги бор. У қон кетишини чақириши мумкин.
Шунинг учун олимлар ушбу камчиликни бартараф этиш устида ишлаб IL GABESATO молекуласини ихтиро қилган. Шифокорларнинг тасдиқлашича, бу ўпка устки қаватида учрайдиган фермент бўлиб, ушбу молекула вируснинг ҳужайрага киришига тўсқинлик қилади.
Испаниялик тадқиқотчилар цитотоксинлар, шу жумладан, ФНО-альфанинг ишлаб чиқарилиши камайиши ҳисобига яллиғланишга қарши курашади, деб тушунтириш бермоқда. Даволашнинг бу усули ҳам ҳали асослангани йўқ.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png