Тошкент вилояти ҳокими эҳтиёжманд оилага уй-жой совға қилди
Ҳайит арафасида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов эҳтиёжманд оилага уй-жой берди. Қуйи Чирчиқда аҳолига текинга ер тарқатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Рамазон ҳайити арафасида ҳар бир мусулмон киши савоб амаллар қилиши, кўнгли ярим инсонлар ҳолидан хабар олиши ҳам фарз, ҳам қарздир.
Хусусан, вилоятнинг 22 та шаҳар ва туманидаги 88 та сектор раҳбарлари, ҳомийлар ва тадбиркорлар ўз ҳудудидагига эҳтиёжманд оилаларнинг уйига бориб, совға-саломлар улашди.
Рустам Холматов Нурафшон шаҳри, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманидаги кексалар, эҳтиёжманд инсонлар ҳузурида бўлди. Уларга 2 миллион сўмдан моддий ёрдам ва бошқа қимматбаҳо совғалар улашилди.
Муборак рамазон ҳайити арафасида Қуйи Чирчиқ туманида умумий майдони 462 гектар ер майдони турмуш шароити оғир ва вақтинча ишсиз оилаларга бўлиб берилди", дейилади хабарда.