http://uza.uz/upload/iblock/35b/deputat_30_ta_oilaga_k_maklashdi.jpg

Депутат 30 та оилага кўмаклашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги OʻzLiDeP фракцияси аъзоси Дуйсенбой Утамбетов муборак Рамазон ҳайити байрами муносабати билан Нукус туманидаги “Кердер”, “Қирантов”, “Арбаши” овули, “Оқтерак”, “Қутанкўл” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногирон, кам таъминланган 30 та оилага кўмаклашди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 27 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги фармони, аввало мамлакатимизда савобли ишларни амалга ошириш йўлида хизмат қилаётган саховатпеша тадбиркорларимиз сафини янада кенгайтириб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган аҳолига кўмак беришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса аҳолининг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан “Саховат ва кўмак“ умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг айнан муқаддас Рамазон ойида амалга оширилишида катта маъно бор.

– Муқаддас Рамазон эзгулик, меҳр-оқибат саховат ойидир, – дейди Д. Утамбетов. – Биз депутат ва тадбиркорлар ҳамиша халқимиз хизматидамиз. Ушбу синовли кунларда эса бир-биримизга елкадош бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш ҳам фарз, ҳам қарз.
Депутат ҳар оилага ўз ҳисобидан 200 минг сўмдан, жами 6 миллион сўм тарқатди.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png