http://uza.uz/upload/iblock/98b/davlat_fu_arolik_khizmati_anday_b_lishi_kerak.jpg

Давлат фуқаролик хизмати қандай бўлиши керак?

Бу “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида ўз ифодасини топмоқда.

Айни пайтда мазкур қонун лойиҳаси regulation.uz сайти орқали жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизмати билан боғлиқ барча жараёнларни тартибга солиш назарда тутилган.

Энг асосийси, ушбу қонун лойиҳасида давлат фуқаролик хизматига кириш, унда хизматни ўташ ва тугатишдан тортиб давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқий мақоми, кафолатлари, ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси, давлат фуқаролик хизмати соҳасида коррупциянинг олдини олиш чоралари ва уларни амалга ошириш мезонлари, қандай ҳолатларда давлат хизматчиси ўз мақомидан маҳрум бўлиши, уларнинг лавозим поғоналарида фақатгина меритократия тамойили асосида кўтарилиб боришини қатъий белгиловчи нормалар белгиланган.

Мазкур қонун лойиҳасига таклифларингиз бўлса, қонун ҳужжатлари порталига кириб, мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Лойиҳа муҳокамаси 2020 йил 6 июнга қадар давом этади.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png