Қорақалпоғистон ва Самарқандда 21 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 2586 нафарга етди
Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси узоқ масофага қатновчи юк автомашинаси ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали юртимизга келган.Таҳлил натижаларига кўра, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Ҳудудлар бўйича оладаган бўлсак, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 36 ёшда, ёши кичиги эса 23 ёшда.
Эндиликда Қорақалпоғистон Республикасида тузалганлар 122 нафарга етди, даволанаётганлар эса 9 нафарни ташкил этмоқда. Яъни, Қорақалпоғистон коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (6 нафари Оқдарё туманидан, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманидан 4 нафардан, Иштихон, Пайариқ ва Тойлоқ туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 67 ёшда, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган чақалоқ. Эндиликда вилоятда соғайганлар 247 нафар, даволанаётганлар 90 нафар ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 21 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2586 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими