http://uza.uz/upload/iblock/ae8/toshkent_sha_rida_am_21_nafar_bemor_tuzalib_so_ayganlar_2600.jpg

Тошкент шаҳрида ҳам 21 нафар бемор тузалиб, соғайганлар 2600 нафардан ошди

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар, жами 21 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Улардан 1 нафари Шаржа – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали, 2 нафари Россиядан, яна 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари Тожикистондан юртимизга кириб келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олган.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари эса Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олишган.
3-сонли туғруқ мажмуасидан тузалган 2 нафар аёл эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 919 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 940 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 362 нафарни ташкил этмоқда.
Шундай қилиб, бугун ҳозирга қадар 42 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб жами соғайганлар 2607 нафарга етди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png