http://uza.uz/upload/iblock/e37/20_dan_orti_yangi_korkhona_tashkil_etiladi.jpg

20 дан ортиқ янги корхона ташкил этилади

Наманган вилояти Уйчи туманинг Юксалиш шаҳарчасида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган саккиз гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Айтиш жоизки, кичик саноат зонасидаги ҳар бири 30 сотихдан иборат 24 та лот учун тадбиркорлар томонидан тақдим этилган паррандачилик кластери (парранда гўштини қайта ишлаш, колбаса ва сосиска маҳсулотлари ишлаб чиқариш), фармацевтика, мебелсозлик, полиэтилен қувурлар, рангли бўёқлар, шуруплар, черепица, гипсокартон, профнастил, мева шарбати ишлаб чиқариш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш йўналишидаги лойиҳалар бир-биридан истиқболли эканлиги билан диққатга сазовор.

Умумий қиймати 200 миллиард сўмдан зиёд бу лойиҳаларни амалга оширишда асосан тадбиркорларнинг 150 миллиард сўмга яқин сармояси жалб этилиши кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳалар тўлиқ ишга туширилса 1000 га яқин иш ўрни яратилади.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png