http://uza.uz/upload/iblock/b7a/adiblar_khiyeboni_mu_imiy_adabiy_manaviy_merosi_va_adibning_.jpg

АДИБЛАР ХИЁБОНИ: Муқимий адабий-маънавий мероси ва адибнинг ёрқин хотираси (Видео)

Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимиздаги Адиблар хиёбони ўзига хос янги кўринишда бунёд этилди.
Эътиборли жиҳати, давлатимиз раҳбари ушбу манзилга ташрифи чоғида мажмуада ҳайкали қўйилган адабиёт, ижод, шеърият дарғаларининг Тошкент шаҳридаги 24 олий таълим муассасаси томонидан ҳаёти ва ижодини ўрганиш ва тарғиб қилиш юзасидан таклифини билдирди.

Биргина Тошкент давлат иқтисодиёт университети педагогик жамоаси ва талаба-ёшлари Муҳаммад Аминхўжа Муқимий ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ бўлган лойиҳалар бўйича ўз таклифларини тайёрламоқда.
Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Муқимий хотираси учун профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирокида “Муқимий адабий-маънавий мероси ва адибнинг ёрқин хотираси” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этди. Унда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари, педагоглар ва ёшлар адиб ижодидан намуналар ўқиб берди.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png