http://uza.uz/upload/iblock/830/aydovchilik_guvo_nomasi_sokhta_ekan.jpg

Ҳайдовчилик гувоҳномаси сохта экан

24 май куни Тошкент вилояти Тошкент туманидаги Қозоғистон Республикаси билан чегарадош “Навоий” чегара блок постида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Ўзбекистондан Россияга йўл олган юк автомобилини текшириш учун тўхтатди.

Автомобилда иккинчи ҳайдовчи сифатида кетаётган фуқаро М.Д.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси инспекторларда шубҳа уйғотади.

Ҳайдовчи билан суҳбатлашиш жараёнида у ҳақиқатдан ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси қалбаки эканини, Россияда юрганида ишга жойлашиш мақсадида шу ҳужжатни компьютер ёрдамида тайёрлаганини тан олди.

ЙПХ инспекторлари ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, фуқарони ашёвий далиллар билан бирга туман ички ишлар бўлимига топширди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png