http://uza.uz/upload/iblock/630/zbekistonda_koronavirus_infektsiyasi_ayd_etilganlar_soni_318.jpg

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 нафарни ташкил этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  хабарига кўра,  2020 йил 25 май соат 10:00 ҳолати  бўйича  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аниқланиб, улардан 3 нафари хориждан келган халқаро юк ташувчи автомобил ҳайдовчилари (улардан 2 нафари украиналик), 1 нафари чегара божхона пости ходими. 
5 нафари эса Самарқанд вилоятида аниқланган. Уларнинг 4 нафари касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтирган. 1 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган. 
 Яна 1 нафар Тошкент вилоятида чегара божхона пости ходимида аниқланган. 
Қолган 6 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилди.


Ҳозирда вазият юзасидан эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда юртимизда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда мамлакатимизда 602 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

3 нафар беморнинг аҳволи оғир.

http://uza.uz/include/img/tg-chan-oz.png
http://uza.uz/include/img/mistake-oz.png