https://storage.kun.uz/source/6/4D5g979VETPQB9DdbcdPR2BJhWuIKRwg.jpg
Фото: EPA/ Juan Carlos

Kun.uz | Расмий канал

Испанияда июлдан туристлар учун карантин бекор қилинади

Испанияда 1 июлдан туристлар учун 2 ҳафталик мажбурий карантин бекор қилинади. Мамлакат ҳукумати хорижий меҳмонлар ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари учун барча чораларни кўришга ваъда берган.

Бу ҳақда Испания ҳукумати баёнотига таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Амалдаги қоидаларга кўра, коронавирус тарқалиши олдини олиш мақсадида мамлакатга келувчи барча кишилар 14 кунлик карантиндан ўтишлари белгилаб қўйилган. 

Испания пандемиядан энг кўп азият чеккан давлатлардан бири бўлди. Март ўрталарида мамлакатда аҳолининг ҳаракатланишини чекловчи юқори тайёргарлик режими киритилганди. 2 майдан бошлаб эса Испанияда чекловларни енгиллаштириш бошланиб, одамларга сайр қилгани ва спорт билан шуғуллангани кўчаларга чиқишга рухсат берилган. 

Охирги маълумотларга кўра, Испанияда пандемия давомида 235 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, улардан 28 мингдан кўпроғи вафот этган.