Месси Малкомга қандай маслаҳат берган?
“Зенит” ярим ҳимоячиси Малком собиқ жамоадоши, “Барселона” форварди Лионель Месси ҳақида гапирди.
-Маълумки, кўпчилик аргентиналик ва бразилиялик футболчилар бир-бирлари билан жуда қаттиқ ҳазиллашишади. “Барса”да тўп тепганизда Месси билан муносабатларингиз қандай эди?
-Жуда яхши. У фантастик футболчи ва бошқалардан фарқли томонлари кўп. У майдонда ҳам, ҳаётда ҳам ўзгача инсон. Мен Лео ва унинг оиласи билан илиқ муносабатдаман. Футболчининг оиласи ҳам ўзи сингари ажойиб инсонлар.
-Мессининг сизга берган энг қиммат маслаҳати қайси?
-Унинг менга “ҳар қандай ҳолатга тушганингда ҳам босиқликни сақлаб қол ва кундан-кун яхшироқ бўлишга интил” деганини доим ёдимда тутаман.
-“Барселона”да ким энг кўп ҳазил қилади?
-Уч кишини алоҳида кўрсатган бўлардим: Альба, Видаль ва Пике. Биз тез тез бир-биримиз билан ҳазиллашиб турардик.
Манба : championat.com