Пеле соғлиғи бўйича маълумот берди
Жаҳон футболи афсонаси бразилиялик Пеле ўғли Эдиньонинг баёнотини рад этди.
Гап шундаки, Эдиньо отасининг соғлиғи ёмонлашгани боис тушкунликка тушгани ва уйдан чиқмаётгани ҳақида хабар берганди.
“Дуо қилаётганингиз ва қайғураётганинг учун ташаккур, мен яхшиман. Тез орада 80 ёшни қарши оламан ва менда яхши, ёмон кунлар бўлиб туради. Менинг ёшимдагилар учун бу одатий ҳол. Ҳеч нарсадан чўчимайман, барчаси жойида ва мен нима қилаётганимни биламан. Ўтган ҳафта Бразилия футбол федерацияси президенти билан ҳужжатли филмнинг суратга олиш жараёнида учрашдик, аввалги ой эса менинг расмларимдан фойдаландиган компанияларнинг 2та фотосессиясида қатнашган эдим. Яқин вақтларга яна бир нечта тадбир режалаштирилган. Тақвим ноқулай тузилган бўлса ҳам уҳрашувлардан қочмайман. Иложи борича жисмоний фаоллигимни давом эттириб, шу руҳда иш олиб бораман”, дейди 3 карра жаҳон чемпиони.
Манба : Globo Esporte