https://championat.asia/upload/storage/545197_original.jpg

“Интер” МЮ вингерини текинга қўлга киритиши мумкин

“Интер” ёзда ”Манчестер Юнайтед” аъзоси Тахит Чонгни текинга ўз сафига қўшиб олиш эҳтимоли бор.

Миланликлар 20 ёшли нидерландиялик билан келишувга эришишга яқин турибди

Чонгнинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси эса жорий йилнинг 30 июнида ўз якунига етади. Манкунианликлар 20 ёшли вингер билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. 

Тахит жорий мавсум МЮ U-23 таркибида 9 ўйинда қатнашиб, 7та гол урди ва 5та пасни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. 

Манба : Calciomercato