https://islom.uz/img/section/2020/02/1581587787.jpg

Ташвиш қилма!

by

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий шундай дейди:

«Бу диннинг ташвишини қилма. Бу дин Аллоҳнинг дини. Бензинда ёнаётган нарсани ўчириш учун унга мой сепсанг баттар ёнади. Бу динимизга қарши курашиш шунга қиёс қилинади.

Ўйлайманки, булутга итларнинг ҳуриши таъсир қилмайди. Ёш бола денгизга тош отса бу тош денгизга таъсир қилмайди. Агар барча инсон кўча супурувчи бўлсаю барчаси исломнинг устига ғубор етказмоқчи бўлишса бу ғубор фақат ўзларининг юзларига бўлади, исломга эмас. Аммо мусулмонларга Аллоҳнинг ёрдами йўқлигини гапирадиган бўлсак, бунга мусулмонларнинг ўзлари сабабчи. Улар Аллоҳ ва Расулига берган аҳдларини бузишди. Чунки улар Аллоҳга ибодати ҳаққича ибодат қилишмади. Намозни зое қилишди, нафс истакларига эргашишди. Агар улар Аллоҳ ирода қилганидек бўлишса эди мўъжизалар кўрар эдилар. Аллоҳга ишонинг. Аллоҳ ҳақида ёмон гумон қилманг. У динини ташлаб қўймайди. У покизаларни, тоза инсонларни ва Унинг манҳажидан юрадиган бандаларини ташлаб қўймайди».

Муҳаммад Ротиб Нобулсий