ФНЛ Кубоги. Денисов “Ротор” сафида расмий ўйинда дебют қилди
Миллий футбол лигаси (ФНЛ) кубогининг 1-тури доирасида “А” гуруҳидан ўрин олган “Ротор” ҳамда КАМАЗ жамоалари ўртасидаги баҳс жанговар дуранг (2:2) билан якунланди.
Учрашувни захирадан бошлаган ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов 2-бўлим бошида Геннадий Кисилев ўрнига майдонга тушди ва “Ротор” сафида илк расмий ўйинда дебют қилди.
Волгоградликлар 2-тур учрашувини 17 февраль куни Россия U-20 жамоасига қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, “Ротор” мусобақанинг ўтган йилги финалчиси ҳисобланади. Амалдаги чемпион эса “Авангард” жамоасидир.
"Ротор" — КАМАЗ 2:2 (0:2)
Пафос (Кипр), "Куклия" стадиони.
Голлар: Пискунов, 54 (1:2), Байриев, 67 (2:2). — Гаглоев, 26 пен (1:0); Караев, 36 (2:0).
"Ротор": Нестеренко, Киселев (Денисов, 45), Довбня, Удалий (Байриев, 45), Пискунов, Ткачук (Кипиани, 66), Макаров (Полубояринов, 65), Фатуллаев (Песегов, 45), Султонов (Серченков, 65), Алейник, Галаджан (Муллин, 65)
КАМАЗ: Кобзев, Криворучко, Кириллов, Яковлев, Гаглоев, Воронин, Абазов, Черний, Евсеев, Караев, Галиакберов
Огоҳлантиришлар: Киселев, Ткачук; Гаглоев
Манба : Championat.asia