https://championat.asia/upload/storage/545196_original.jpg

Азар қачон майдонга қайтиши маълум

“Реал” вингери Эден Азар жароҳатидан сўнг майдонга қайтишга яқин турибди.

Бельгиялик уч ойга яқин муддатни лазаретда ўтказди ва у таркибга қайтишга тайёр. 

Тахминларга кўра, 29 ёшли футболчи Ла Лиганинг 24-тури доирасида “Сельта”га қарши бўлиб ўтадиган (17 февраль, 01:00) учрашувда 30 дақиқа ўйин амалиётига эга бўлиш мумкин. 

Айтиш жоизки, Азар бир неча кун олдин ўтказилган “Осасуна”га қарши (4:1) ўйинда қатнашиши кутилган эди аммо мадридликлар устози Зинедин Зидан уни авайлашга қарор қилган. 

“Marca”нинг манбасига кўра, “қироллик клуби” шифокорлари Эден оптимал формасининг 60 фоизга тиклаганини маълум қилган. 

Манба : Marca