“Ростов” легионери Норвегия клубига ўтди
“Ростов” ярим ҳимоячиси Антон Салетрос мавсум охирига қадар ижара асосида “Сарпсборг-08” клубида ҳаракат қилади.
Мазкур жамоа Норвегия юқори дивизионида қатнашади.
23 ёшли хавбек жорий мавсум “сариқ-кўклар” таркибида бирорта ҳам ўйин ўтказмади. Бироқ, клубнинг янги мавсумга тайёргарлик босқичида ўтказилган ўртоқлик баҳсларида майдонга тушди.
Швециялик футболчи аввалги мавсумни ҳам Норвегияда ижара асосида ХИК сафида ўтказган эди.
Манба : fc-rostov.ru