https://championat.asia/upload/storage/545171_original.jpg

Элдор Суюнов: "Эрон жамоалари тартибли футбол намойиш этишади"

Душанба, 17 февраль куни "Пахтакор" жамоаси ОЧЛ 2-тури доирасида Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоасини қабул қилади.

Ана шу учрашув арафасида "Пахтакор" дарвозабони бўлажак ўйинга оид фикрларини билдириб ўтди.
- Бўлажак рақиб тўғрисида нималарни биласиз?
- "Шаҳр Ходро" жамоаси ҳақида деярли маълумотга эга эмасман, аммо уларнинг таркибига қараганимда Эроннинг машҳур ва ёши каттароқ футболчиларидан 2-3 нафари шу жамоада ўйнаётганини кўрдим.
- "Пахтакор" ва ўзбек жамоалари Эрон жамоалари билан муваффақиятли ўйнашади. Улар билан ўйинлар қандай кечади?
- Статистика бўйича "Пахтакор" ва умуман ўзбек клублари Эрон жамоалари билан ўйинларда натижалари ижобий бўлса-да, уларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Чунки эронликлар жисмонан жуда бақувват ва араб клубларига нисбатан тартибли футбол намойиш қилишади.
- Дастлабки ғалабадан сўнг жамоада кайфият қандай?
- Бизда доимгидек кайфият жуда яхши. Чемпионлар лигасида ҳар бир қўлга киритилган очконинг аҳамияти юқори эканини яхши биламиз, лекин шу билан бирга жамоада босим йўқлигини айтиб ўтган бўлардим.

https://championat.asia/upload/storage/545170_original.jpg

Манба : pakhtakor.uz