"Ливерпуль"нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ жамоанинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Бу ҳақда клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Мисрлик футболчи ўтган ойда 6та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
"Мен бу совринни ютганимдан бахтиёрман. Биз барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак ва шу руҳда давом этишимиз лозим", - дейди форвард.
Эслатиб ўтамиз, Салаҳ учун ушбу соврин жорий мавсумдаги иккинчиси бўлди. Бундан аввал ушбу мукофотни август ойида қабул қилиб олган эди.
Манба : liverpoolfc.com