https://championat.asia/upload/storage/545129_original.jpg

"Челси" ёзда 4 нафар ўйинчиси билан хайрлашади

"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоада "тозалаш ишлари"ни амалга оширишга қарор қилди.

Англиялик мутахассис жамоани ёшартириш билан бирга уни АПЛ ва еврокубоклар учун рақобатбардош жамоа қилмоқчи.

Шу сабабдан Лэмпард Оливье Жиру, Виллиан, Педро ва Миши Батшуайилар билан хайрлашмоқчи.

Хабар қилинишича, "кўклар" мураббийи ёзда янги форвард, марказий ва қанот ҳимоячиларини ҳам ўз таркибига жалб қилмоқчи. Бундан ташқари, "аристократлар" кеча Зиешнинг трансферини расман ҳал қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Лэмпард шунингдек жамоанинг асосий дарвозабони Кепа Ариссабалаганинг ҳам ўйинларидан норози.

Манба : Daily Mirror