ОЧЛ. 1-турнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Ўтган ҳафта қитъамизда Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Якунига етган тур натижаларига кўра “Виссел Кобе” ҳужумчиси Кейжеро Огава турнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Мусобақанинг “G” гуруҳидан ўрин олган “Виссел Кобе” ва “Жоҳор Дарул Таъзим” жамоалари ўртасидаги баҳс мезбонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланган эди (5:1). Учрашувда майдон эгалари ҳужумчиси Кейжеро хет-трик қайд этди.
Айтиш мумкин-ки, Огаванинг рақиб дарвозасига йўллаган 3та зарбасининг барчаси голга айланган ва унинг узатган паслар аниқлиги 83 фоизга етганди.
Эслатиб ўтамиз, номзодлар орасида унинг жамоадоши Андрес Иньеста ва “Ал-Ҳилол” футлболчиси Андре Каррильо ҳам бор эди.
Манба : the-afc.com