https://championat.asia/upload/storage/545119_original.jpg

Вальверде АПЛда эмас, Австралияда ишлашни хоҳлайди

"Барселона" собиқ мураббийи Эрнесто Вальверде Австралия клубларидан бирида ишлашни хоҳлайди.

Уни Англия Премьер-лигаси қизиқтирмайди.

"Баъзида мендан Премьер-лига ҳақидаги фикрларимни сўрашади. Мен эса: "Тўғриси, Австралияга боришни хоҳлардим" деб айтаман. Футболдаги мартаба абадий давом этмайди ва сиз баъзида бошқа жойларда яшаш имкониятидан фойдаланишингиз керак деб ўйлаб қоласиз", - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, Эрнесто Вальверде "Барселона"дан январда истеъфога чиққан эди. Унинг ўрнини эса Кике Сетьен эгаллади.

Манба : Goal