Лэмпард: “Футболчи сотиб олишни истагандик, аммо...”
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг баёнотига кўра, қишги трансфер ойнаси вақтида клуб Дрис Мертенс (“Наполи”) ёки Эдинсон Каванинии (ПСЖ) сотиб олмайди.
Шунингдек, мураббий Оливье Жиру ҳам сотилмаслигини таъкидлаб ўтди.
Мертенс ва Каванининг трансфери ҳақида гапирсам, биз учун амалда трансфер ойнаси ёпилди, шу боис жамоамиздан қайсидир футболчининг кетиши ҳам амалга ошмайдиган иш.
Трансфер ойнаси вақтида фаоллик кўрсатмаганимиз менга салбий таъсир қилди, деб айтолмайман. Футбол қандай эканлигини яхши биламан. Бир қатор масалалари менинг ваколатимга кирмайди. Биринчи навбатда мен мураббийлик ишига жавоб бераман.
Албатта, биз футболчи сотиб олишни истагандик. Мен бу ҳақда бир неча марта гапирдим. Аммо бу амалга ошмади”, дея Лэмпарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
Манба : Sky Sports