Жемаили Хитой жамоасига ўтди
Ярим ҳимоячи Блерим Жемаили фаолиятини Хитойда давом эттиради.
Футболчи "Болонья"ни тарк этиб, "Шэньчжэнь" аъзосига айланди. Хитой клуби матбуоти хабарига кўра, швейцариялик хавбек билан 2 йиллик шартномага имзо чекилган.
33 ёшли футболчи Хитой чемпионати тарихидаги илк швейцариялик футболчига айланди. Қайд этиш керак, "Шэньчжэнь"ни Роберто Донадони бошқармоқда.
Ушбу мавсумда Жемаили "Болонья" таркибида 14 ўйинда 1 гол киритди.
Манба : Goal