https://championat.asia/upload/storage/542715_original.jpg

Моуринью матбуот анжуманида ўзига ўзи савол берди

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью АПЛнинг 25-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманини ўзгача тарзда бошлади.

Португалиялик мураббий журналистларнинг берадиган саволларини кутмади ва ўзига ўзи савол берди. Қайд этиш керак, ушбу матбуот анжуманида мураббий томон саволлар жуда кам бўлган.

- Биринчи савол: Трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар футболчи сотиб олмоқчимисиз?
- Йўқ.

- Иккинчи савол: Трансферлар ойнасидаги савдодан мамнунмисиз?
- Ҳа.

- Учинчи савол: Ҳужумчи сотиб олинишини истайсизми?
....

😂😆 Жозе Моуринью матбуот анжуманида ўзига ўзи савол бермоқда

Манба : Express