https://championat.asia/upload/storage/542703_original.jpg

МЮ 12 ўйинда 37 гол ўтказиб юборган дарвозабон билан шартнома имзолади

"Саутэнд" жамоасининг ёш дарвозабони Натан Бишоп фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттиради.

Англиянинг 20 ёшгача бўлган жамоаси посбони МЮ билан икки ярим йиллик шартномага имзо чекди.

20 ёшли Бишоп 2017 йилдан буён Англия биринчи лигаси (3-дивизион) "Саутэнд" жамоаси дарвозасини қўриқламоқда.

Ушбу мавсумда дарвозабон 12 ўйинда 37 гол ўтказиб юборди.

Манба : manutd.com