Кейсуке Хонда Бразилия жамоасига ўтди
ЦСКА ва "Милан" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси Кейсуке Хонда фаолиятини Бразилияда давом эттиради.
Япониялик футболчининг янги клуби "Ботафого" жамоаси бўлди. Клуб футболчининг трансферини покемонлар ўйини каби эълон қилди.
Botafogo De Futebol e Regatas New Game! #HondaChegou 🇯🇵⭐️🇧🇷
33 ёшли футболчининг сўнгги жамоаси "Витесс" бўлганди. Леонид Слуцкийдан кейин Хонда ҳам жамоани тарк этганди. 2019/20 йилги мавсумда у 4 ўйин ўтказди.
Манба : instagram.com/botafogo/