"Чангчун Ятай" футболчиси АПЛ жамоасига кўчиб ўтди
Сербиялик марказий ҳужумчиРихайро Зивкович "Чангчун Ятай"ни тарк этди.
Футболчи ижара асосида 6 ойга АПЛда жўш ураётган "Шеффилд Юнайтед"га ижарага берилди. Қайд этиш керак, ушбу ижарадан Хитой клуби 800 минг евро ишлаб олди.
Қайд этиш керак, ўтган мавсумда футболчи 25 ўйинда қатнашиб, 15 гол урганди. "Transfermarkt" портали футболчини 2 млн еврога нархлаган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Чангчун Ятай"ни ўзбекистонлик Самвел Бабаян бошқармоқда.
Манба : twitter.com/SheffieldUnited