Анхель Ди Мария: "Роналду, Месси, Ибрагимович, Руни билан бир жамоада ўйнаш - орзу, улардан энг зўри - Лео"
ПСЖ футболчиси Анхель Ди Мария фаолияти давомида бирга ўйнаган жамоадошлари ҳақида гапирди.
"Криштиану, Месси, Ибра, Руни каби футболчилар билан бир жамоада ўйнаш - орзу. Улар билан бир жамоада ўйнашимни орзуларим оламига сиғдира олмасдим.
Бироқ уларнинг энг зўри - Лео. Роналду эса ҳақиқий махлуқ. Неймарнинг ўйинларидан лаззат олиш керак. У бразилиялик бўлгани учун доимо ўйинлардан завқланади.
Ибра - бетакрор. Унинг характери эса ҳеч кимда йўқ. У ҳам Криштиану каби майдонда ва унинг ташқарисида ҳам ажойиб инсон. У билан олдинга катта қадамлар ташлаётгандим.
Руни эса жуда камгап. Шундай бўлса ҳам у жуда кучли ўйин кўрсатади.
Ушбу футболчилардан бирини танлаш жуда қийин. Шу боисдан Мессини алоҳида ажратиб кўрсата оламан", - деди Ди Мария.
Манба : championat.asia