Жума намози ҳақида
by «Зикр аҳлидан сўранг» китобиданБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Савол: Ҳибсдаги ва асирдаги кишиларга жума намози фарзми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Жума намози фарз бўлиши учун масъул тарафнинг рухсати шарт. Ўша тараф рухсат берса, фарз бўлади, бўлмаса йўқ. Жомеъ масжиддагилар жума намозини ўқиб бўлганларидан кейин жумага бора олмаганлар пешин ўқишлари бор масала. Аммо унда мабодо имкон туғилиб, жумага бориб қолиш эҳтимоли кўзда тутилган. Агар маҳбус ва асирлар ҳам масжидда жума ўқиб бўлинганидан кейин пешин ўқиймиз десалар, ўзларининг иши.
Валлоҳу аълам.
«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан