https://championat.asia/upload/storage/542637_original.jpg

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин ўтказиш учун Туркияга етиб борди

Октябрь ойида юртимизда ўтказиладиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бораётган Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентда машғулотлар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.

Терма жамоамиз 2 кун давомида Тошкентда машғулотлар ўтказди ва бугундан бошлаб йиғинни Туркияда давом эттиради.
Мазкур йиғин 12 февралга қадар давом этади. Йиғин доирасида 5 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилади.
Ўртоқлик ўйинларидаги рақиблар:
2 февраль – Болгария U-19
4 февраль – “Левски София” (Болгария)
6 февраль – Болгария U-19
8 февраль – “Шахтёр” U-21 (Украина)
11 февраль – Россия U-19
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг йиғинида иштирок этадиган футболчилар рўйхати:

Исм-фамилиясиТуғилган йилиАмплуасиКлуби
1Ислом Абдуллахонов2001ДарвозабонНавбаҳор
2Иззатилла Турсунов2001ДарвозабонБунёдкор
3Шукрон Юлдашев2002ДарвозабонПахтакор
4Иброҳимхалил Йўлдошев2001ҲимоячиПахтакор
5Элдорбек Бегимов2001ҲимоячиАГМК
6Алибек Давронов2002ҲимоячиНасаф
7Шохжаҳон Султонмуродов2001ҲимоячиПахтакор
8Жасур Холдоров2001ҲимоячиБунёдкор
9Саидазамат Мирсаидов2001ҲимоячиПахтакор
10Абубакр Турдалиев2001ҲимоячиНасаф
11Жафар Каримов2001ҲимоячиНасаф
12Абдурауф Бўриев2002Ярим ҳимоячиБунёдкор
13Муҳаммадазиз Иброҳимов2001Ярим ҳимоячиАндижон
14Диёр Раҳимқулов2002Ярим ҳимоячиБунёдкор
15Диёр Рамазонов2001Ярим ҳимоячиПахтакор
16Жасур Жалолиддинов2002Ярим ҳимоячиБунёдкор
17Иброҳим Ибрагимов2001Ярим ҳимоячиБунёдкор
18Музаффар Олимжонов2001ҲужумчиБунёдкор
19Абдулазиз Абдусаломов2001ҲужумчиБунёдкор
20Улуғбек Хошимов2001ҲужумчиПахтакор
21Отабек Жўрақўзиев2002ҲужумчиБунёдкор
22Руслан Розиев2002ҲужумчиПахтакор
23Муҳаммадқодир Раҳимберганов2001ҲужумчиМашъал
24Асаджон Азимжонов2002ҲужумчиБунёдкор

Манба : ufa.uz