https://championat.asia/upload/storage/542634_original.jpg

"Атлетико"га Карраско учун курашда янги рақиб топилди

"Манчестер Юнайтед" ўз таркибига "Далянь Ифан" хавбеки Янник Феррейра-Карраскони қўшиб олмоқчи.

Олдинроқ, хабар берилганидек Карраскони "Атлетико" яна ўз сафига қўшиб олмоқчилиги хабар берилган эди. Бельгия терма жамоаси ўйинчиси 2015-2018 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.

Каррасконинг ўзи эса Хитойда тарқалаётган коронавирус туфайли мамлакатдан кетмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи жорий мавсум Хитой чемпионатида 25та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассист қайд этган.

https://championat.asia/upload/storage/542632_original.jpg

Манба : Daily Mail