https://championat.asia/upload/storage/542622_original.jpg

Эмре Жан "Боруссия"да қанча маош олади?

"Ювентус" хавбеки Эмре Жан фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида давом эттиради.

26 ёшли футболчининг ижараси немис клуби учун 1 миллион еврога тушади. Аммо, клуб уни кейинчалик 26 миллион еврога сотиб олиши шарт.

Жанга бонуслардан ташқари йилига 4,5 миллион маош таклиф этилди. Хабар берилишича, хавбек бугун "Боруссия" учун тиббий кўрикдан ўтади ва клуб билан шартнома имзолайди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда "кекса синьора" таркибида 8та ўйинда майдонга тушди. Унинг Турин гранди билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манба : La Gazzetta dello Sport