https://championat.asia/upload/storage/533274_original.jpg

“Атлетико” президенти: “Ёзда Хамес билан шартнома тузмоқчи эдик, аммо...”

“Атлетико” президенти Энрике Сересо “Реал” ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг трансфери нима учун амалга ошмай қолганлиги ҳақида гапирди.

“Биз ёз ойи бошида  у билан шартнома тузишга уриндик, аммо якунда музокараларимиз иш бермади ва у “Реал”да қолди.

Футболчилар ўзлари қаерда тўп тепишни исташса, ўша жамоада тўп тепишади. Хамес ўша пайт “Реал” ъзоси эди. Мана шу сабаб у жамоасида қолди. Шартнома тузилмадими, бу ўша футболчининг хоҳиш истаги билан амалга ошади.

Колумбиялик футболчилар ўзига хос жисмоний кўрсаткичларга эга. Масалан мен Луис Араманто Переа сингари рақибни тезда зарарсизлантира оладиган ҳимоячини ёки Фалькао сингари кўплаб голлар ура оладиган ҳужумчии кўрмагаман”, дейди Сересо.

Манба : Marca