Рамосни икки марта четлатган ҳакам эл классикони бошқаради
Испания қироллиги футбол федерацияси “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Учрашувни Алехандро Эрнандес Эрнандес бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошақариб боради. Бу ушбу ҳакам фаолиятидаги тўртинчи эл классико сифатида қайд этилади. У икки марта мадридликлар сардори Серхио Рамосни майдондан четлатган: 2015/16 йилги мавсумда “Камп Ноу”да ва 2016/17 йилги мавсумда “Сантьяго Бернабеу”да. 2015/16 йилги тўқнашувда у мадридликлар ҳужумчиси Гарет Бэйлнинг голини инобатга олмаганди.
Бош ҳакамга Теодоро Собрино Маган ва Хосе Энрике Перес Наранхо кўмаклашишади. VAR тизимида илк мартада Рикардо де Бургос Бенгоэчеа ишласа, унга Хон Нуньес Фернандес кўмаклашади.
“Барселона” ва “Реал” жамоалари ўртасидаги баҳс 18 декабрь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.
Манба : Испания ФФ расмий сайти