ЯХШИ ВА ЁМОН АЁЛ
Донишмандларнинг биридан «Энг яхши аёл» ҳақида сўралганида, у шундай жавоб берди:
Энг яхши аёл:
✅ Роббисини рози қиладиган;
✅ Эрини ҳурмат қиладиган;
✅ Эри ва оиласининг орасини бузмайдиган;
✅ Беш маҳал намозини ўқийдиган;
✅ Рамазонда бир ой рўзасини тутадиган;
✅ Сирини ташқарига чиқармайдиган;
✅ Оёқ кийимига кўз тушмайдиган;
✅ Қомати, сифати билинмайдиган;
✅ Эрини рози қиладиган;
✅ Уйидан (эрининг изнисиз) чиқмайдиган;
✅ Яхшиликка чорлаб, ҳалол яшашга рағбатлантирадиган;!
✅ Ётоққа чорлаганда бош тортмайдиган;
✅ Овози бегоналарга эшитилмайдиган;
✅ Қавм-қариндошлари ичида обрўли, шарафли;
✅ Ўз нафсида ҳокисор бўлган;
✅ Фарзандлари учун меҳрибон, намуна;
✅ Уйи - жаннат, саранжом, саришта, файзли;
✅ Эридан бирон яхшилик кўрса, миннатдор бўладиган;
✅ Ёмонлик кўрса, сабр қиладиган;
✅ Эри уйдан чиққанда чиройли кузатиб, келгунича интизор кутадиган;
✅ Қайтганида чиройли табассум ила қаршилайдиган;
✅ Унга боққанда кўзни қувонтирадиган;
✅ Эри сафарда бўлиб уйдан ғойиб бўлганда, мол-мулкини ва номусини муҳофаза қиладиган;
✅ Унда бирон айб кўрса яширадиган;
✅ Узр сўралса, кечирадиганидир.
«Энг ёмон аёл» ҳақида ҳам сўралди.
Донишманд шундай жавоб берди:
❌ Тез - тез ўзини касалликка соладиган;
❌ Сабабсиз йиғлайдиган;
❌ Ажабланмаса ҳам куладиган;
❌ Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган;
❌ Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган;
❌ Гаплари қўпол;
❌ Овози қaттиқ;
❌ Яхшиликни билмайдиган;
❌ Ёмонликга йўядиган;
❌ Машаққатга сабр қилмайдиган;
❌ Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган;
❌ Эрини қувватламайдиган;
❌ Эри кирса, чиқиб кетадиган;
❌ Чиқиб кетса, кирадиган;
❌ Яқинлашса, қочадиган;
❌ Эрининг оиласига беписанд;
❌ Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган;
❌ Боласини оч қолдирадиган;
❌ Фарзларни зоъе қиладиган;
❌ Роббисини ғазаблантирадиган;
❌ Эрини надомат қилдирадиган;
❌ Шайтон уни севадиган;
❌ Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган;
❌ Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган;
❌ Тили заҳар ва узун;
❌ Либоси калта;
❌ Уйи бетартиб, файзсиз;
❌ Кўзёши ёлғон;
❌ Доим жанжал қиладиган;
❌ Сеҳргар - жодугарга қатнайдиган аёлдир.
© Умму Абдуллоҳ таржимаси