Дербида Фредни ирқий камситган мухлис бугун гаров орқали озодликка чиқарилди
"Манчестер Юнайтед"га (1:2) қарши ўйин вақтида ирқий камситувчи белгилардан фойдаланган "Манчестер Сити" мухлиси озодликка чиқарилди.
41 ёшли фанат бугун ўз қариндошлари томонидан гаров орқали қамоқдан олиб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 67-дақиқасида "Юнайтед" футболчиси Фред бурчакдан тўпни ўйинга киритиш чоғида "Сити" мухлислари томонидан ирқий камситилди.
Телевизион лавҳаларда у Фредга қарата маймуннинг қилиғини қилган. "Манчестер Сити" раҳбарияти ушбу муҳлисни стадионга бир умр киргизмасликка ваъда берганди.
Манба : Express