Златан "Болонья"га ўтадими? Клуб спорт директори саволга жавоб берди
"Болонья" спорт директори Вальтер Сабатинининг айтишига кўра, клуб Златан Ибрагимович билан шартнома имзоламайди.
"Ибрагимович "Болонья"га ўтмайди. Унга яхши таклиф бергандик, бироқ у бошқа жамоани танлади. У буни ўзи учун профессионал таклиф деб ҳисоблади", - деди Сабатини.
31 декабрь куни Ибрагимович "Лос-Анжелес Гэлакси"дан кетади. Айни дамда унга "Милан" ва "Наполи" клублари даъвогарлик қилмоқда.
Манба : twitter.com/gianlucadimarzio