https://islom.uz/img/section/2019/12/1575884292.JPG

АҚШда болаларга «Муҳаммад» исмини қўйиш оммалашмоқда

by

АҚШда «Муҳаммад» исми ўғил болалар учун биринчи маротаба энг машҳур ўнталикка кирди. Бу ҳақда CNNга таяниб, yenicag.ru сайти хабар беради.

Таъкидланишича, ушбу исм илк бор 2013 йилда ўтказилган сўровномада 100 та энг яхши таркибга киритилган. Шундан бери унинг рейтинги йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

Ҳозирда бу ном ўнинчи поғонада жойлашган бўлиб, ўтган йилга нисбатан тўрт поғона юқорилади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ерда мусулмон оилалар биринчи туғилган фарзандларини исмини пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари билан номлашмоқда.

Ушбу рейтингда олти йил давомида рўйхатни бошқарган энг машҳур исм «Лиам» ўғил болалар исми бўлиб, у «Жексон» номига алмаштирилди. Қизлар учун «София» исми ўн йилдан бери энг оммабоп бўлиб келмоқда.

Аниқланишича, бу йилги рейтинг, 600 мингга яқин ота-оналарнинг сўровномаси асосида тузилган.

Islomuz портали таҳририяти