https://championat.asia/upload/storage/533238_original.jpg

"Шеффилд" 120 йил олдинги рекордини такрорлади

"Шеффилд" ўзининг сафардаги мағлубиятсиз ўйинлари сонини 8тага етказди.

АПЛ расмий твиттери хабарига кўра, бу клубнинг 1899/1900 йилги мавсум рекорди ҳисобланади. Демак, жамоа 120 йиллик рекордни такрорлади.

Ушбу мавсумда "Шеффилд" АПЛда сафар ўйинларида 2 ғалаба ва 6 дуранг қайд этди.

16-тур якунларига кўра, Крис Уайлдер шогидлари турнир жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди.

Манба : Goal