Рэшфорд - АПЛда устун ва тўсинларни энг кўп пойлаётган футболчи
АПЛнинг ушбу мавсумида дарвозанинг устун ва тўсинларини энг кўп пойлаган футболчи аниқ бўлди.
16-турдан кейин бу рўйхат етакчилиги "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордга насиб қилди - 5та.
4 футболчи эса шундай зарбадан 3тадан беришган: Жерар Деулофеу ("Уотфорд"), Рауль Хименес ("Вулверхэмптон"), Серхио Агуэро ("Манчестер Сити") ва Сон Хен Мин ("Тоттенхэм").
Манба : Squawka