https://championat.asia/upload/storage/533237_original.jpg

Гвардиола: "Биз "Ливерпуль", "Ювентус", "Барселона" ва "Реал" билан рақобат қила олмаймиз"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоаси Европанинг бошқа грандлари билан рақобат қила олиши борасида гапирди.

"Ҳақиқат шундай, айни дамда биз "Ливерпуль", "Ювентус", "Барселона" ва "Реал" билан рақобат қила олмаймиз. Буни тан олишимиз, ўз устимизда ишлашимиз ва олдинга ҳаракатланишимиз керак", - деди Гвардиола.

16-тур якунларига кўра, "шаҳарликлар" турнир жадвали етакчилари "Ливерпуль"дан 14 очкога ортда қолган ҳолда 3-ўринда кетишмоқда.

Манба : Goal