Ана ҳолос! Футболка учун "Милан" мухлисини пичоқлаб қўйишди
А Сериянинг 15-тури доирасида "Болонья"га қарши учрашувдан кейин "Милан"нинг икки мухлиси ўртасида жанжал келиб чиқди.
"ETV" хабарига кўра, бунга асосий сабаб томонлар "Милан"нинг бир футболчиси либосини талашиб қолишган. Якунда бир мухлис иккинчисининг қорнига чўнтагидаги пичоғини тиқиб олган.
Ярадор мухлис Болоньядаги касалхоналардан бирига олиб борилган. Айни дамда унинг ҳолати оғир деб айтилмоқда.
Манба : ETV