WADA: "Агар Россия ЖЧ-2022да қатнашса, нейтрал мақомда бўлади"
Россия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиққан тақдирда, нейтрал мақомда қатнашишади.
Бу ҳақда Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мувофиқлик қўмитаси раҳбари Жонатан Тейлор маълум қилди.
"Агар улар саралашдан муваффақиятли ўтишса, улар нейтрал спортчилар мақомида иштирок этишади.
Россия байроғи ва Россия вакиллари у ерда бўлмайди", - дейди Тейлор.
Манба : ТАСС