АПЛ клуби Эмерига таклиф билан чиқди
"Эвертон" жамоа бош мураббийлигига Унаи Эмерини таклиф қилди.
Мерсисайдликлар Лондонда испаниялик мутахассис билан учрашув ўтказишди.
Қайд этиш керакки, Эмери янги жамоасида иш бошлашга ҳали тайёр эмас. Испаниялик мутахассис "Арсенал"дан истеъфога чиқарилгандан сўнг бир оз дам олмоқчи, аммо кўп эмас.
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" "Ливерпуль" (2:5)га қарши ўйиндан сўнг Марку Силвани истеъфога чиқарган эди.
Манба : Sky Sports