https://championat.asia/upload/storage/533230_original.jpg

Мэддисон "Лестер" билан янги шартнома имзолашга яқин

"Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон клуб билан шартномасини узайтиришга яқин.

23 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" ўз таркибига жалб қилмоқчи, аммо "тулкилар" хавбек билан хайрлашмоқчи эмаслар.

Эслатиб ўтамиз,  ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Мэддисон "Лестер"да 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Жеймс жорий мавсум АПЛда 15та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассистга эришган.

Манба : Talksport